Биламиз, никоҳ илоҳий туйғу. Мен ишхонамда бир аёлнинг қизини Аллоҳнинг розилигини олиб, исломий оила қуриш ниятида яхши кўрдим. Худога шукур, у ҳам мен ҳам намозимизни, ибодатларни Аллоҳ қодир қилгунча адо этамиз. Онаси рози, фақат ота онам билишмайди. Уни то ҳалол никоҳимга олгунимча яхши кўришим мумкинми? Орамизда ортиқча гап ва ҳаракат йўқ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бирга ёлғиз қолмаслик керак. Ота-онага билдириш керак.