Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онам фақат йиғлайди

21:10 / 21.01.2014 | muxyiddin bekchan | 3131
Устоз, менинг онам фақат йиғлайди. Чунки мен, туғилган кун, янги йил, бидъатга тўла тўйларни, ароқ қўйилган дастурхонларни қоралайман ва ундай жойларга бормаяпман. Қуръон ва ҳадисдан гапираман, улар мени: “Вахобий бўлибсан” деб йиғлайверадилар. Мен онамни йиғлатяпманми? Улар айтгандай одамларга қўшилиб юрайми? Бу Қуръон, ҳадис ва фатволарга қандай амал қилай ёки менга уйимдаги бу ихтилофлар учун ҳижрат қилиш вожиб бўлдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Динига амал қилган одам, ибодат қилиб, ҳалол юрган одам мусулмон бўлади. У онанинг йиғлагани ноўрин. Қайтага хурсанд бўлиши керак. Ундай онанинг норозилиги ноўрин. Сиз у она сизни туққани учун ҳурматини қилаверинг. Аммо Исломга қарши нобокорликларга эътибор берманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat