Эримни аммасини неваралари(вояга етган қайн укаларим) билан яшашим мумкинми? Биз 3 хоналик домда яшаймиз. Эрим, ман, 2 қизимиз бир хонасида. 2-хонада эримни опасини қизи(20 ёшли қайн сингилим), 3-хонада эса эримни аммасини неваралари яни эримни укалари(3та укаси 26 ёшли, 22 ёшли, 19 ёшли) қайнларим билан яшаймиз. Бу қанчалик тўғри? Ман хаммага умумий овқат қиламан, хатто қайнларимни кирларини ювишимни эрим манга юклаган(эримни ва қизларимизни ва ўзимни кирларимдан ташқари). Ман хам ўқийман, хам ишлиман, хам 3 ёшли ва 1.5 ёшли қизларимга қариман ишдан келиб. 1-саволим: Ман шу қайнларим(ва қайн сингилим) билан яшашим жоизми? Эрим доктор сменда ишлиди, эрим йўқ кунлари улар билан ёлғиз қоламиз қизларим билан. 2-саволим: Ман ўранганман, лекин кунлар жуда иссиқлигига, эрим уйда қайнларим олдида бемалол рўмолсиз юришинг мумкин деб рўмолимни ечади. Шу қанчалар тўғри? 3-Эримдан алохида квартирага кўчишимизни талаб қилишга шаран хаққим борми? (Хозир хаммамиз шундоқ жам ижарада турамиз).
– Ва алайкум ассалом! 1-3). Сиз санаб ўтган йигитлар сиз учун мутлақо номаҳрам. Улар билан бир уйда ёлғиз қолишингиз мумкин эмас.
2). Уларнинг олдида авратларингизни ёпиб юришингиз шарт. Эрингиздан шароитлари номаҳрамларникидан алоҳида бўлган маскан талаб қилишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!