Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратда тирсакдан тепани қўшиб ювиш

22:28 / 04.10.2021 | muhitdin | 882

Ассалому алайкум! Тахоратда қўлни тирсакдан тепасини хам қўшиб ювиш суннатми? Агар суннат бўлса, Хазрати Умардан бизга суннатми ёки Хазрати Билолданми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إنَّ أُمَّتِي يُدْعَونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ غُرّاً مُحَجَّلِينَ مِنْ آثَارِ الْوُضُوءِ، فَمَنِ اسْتطَاعَ مِنْكمْ أَنْ يُطِيلَ غُرَّتَهُ فَلْيَفْعَلْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Қиёмат қоим даҳшатлари, у куннинг зулматлари ва тўс-тўполонлари маълум. У кунда биров-бировни таний олмайди. Кўпчиликнинг юзлари қорайган, уларнинг бетларини ғубор қоплаган бўлади. Аммо бир гуруҳ одамлар юзларидан ва қўл-оёқларидан кишининг ҳавасини келтирадиган даражада нур таралиб, гўзал ҳолатда ажралиб турадилар. Бу бахтиёр инсонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир, умр бўйи таҳорат қилиб, намоз ўқиб ўтган мусулмонлардир. Улар ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қуйидагиларни айтадилар:
«Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар».
Биз, «пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида», деб таржима қилган жумла ҳадиси шариф матнида «ғурран муҳажжалийн» деб келган. Арабларда аслида «ғурран» лафзи пешонасида оппоқ қашқаси бор отга, «муҳажжалийн» эса олд ва орқа оёқларининг туёқларидан юқори қисми оппоқ бўлган отга айтилади. Одатда бу тоифа отлар гўзаллиги билан ниҳоятда кўп отлар ичида ҳам ажралиб, танилиб туради.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ҳам бу дунёда умр бўйи таҳорат қилиб ўтганлари туфайли у дунёда таҳорат суви теккан жойлари оппоқ бўлиб, кишининг ҳавасини келтирадиган даражада ялтираб, порлаб турар экан.
Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қиёмат кунининг қоим бўлишига шак йўқлиги.
2. Таҳоратнинг қанчалик фазилатли эканлиги.
3. Қиёмат кунида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари таҳорат асаридан пешона ва қўл-оёқларидан нур таралган ҳолда чақирилишлари.
4. Қиёмат кунида таҳорат асаридан пешонада пайдо бўладиган нурни узайтириш имкони борлиги. Бунинг учун юзни ювганда бўйин тарафларни ҳам қўшиб ювиш кераклиги.
5. Қиёмат кунида таҳорат асаридан қўл ва оёқда пайдо бўладиган нурни узайтириш имкони борлиги. Бунинг учун қўлни тирсакдан юқорисини ҳам қўшиб, оёқни тўпиқдан юқорисини ҳам қўшиб ювиш лозимлиги. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, ушбу ҳадиснинг ровийси Абу Ҳурайра розиял­лоҳу анҳу ҳам худди шундай қилганлар.
 Одатда, таҳорат қилаётганда юз тўлалигича, қўл чиғаноғи билан, оёқ тўпиқ билан қўшиб ювилади. Негаки, инсоннинг бу аъзолари доимо чанг-тўзон ва турли нопокликларга дучор бўлиб туради. Исломда айнан ана шу аъзоларни кунига бир неча бор яхшилаб ювиш ҳар бир мусулмонга фарз қилинган ва у таҳорат деб аталади.  (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat