Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Футболдаги ҳолат

00:00 / 29.07.2010 | eski savollar | 2848
Ассалому Алайкум Ҳазрат Сзга саволим қуйидагича:"Германия мусулмонлари жамоати ва немис футбол мутахассислари мусулмон футболчилар муқаддас рамазон ойида рўза ибодатини бузишлари мумкин деб ҳисобламоқдалар. Германия чемпионатининг иккинчи будеслигаси вакили "Франкфурт" учта футболчисини рўза тутганликлари учун жаримага тортганидан кейин, бу воқеа катта баҳс-муноазарага сабаб бўлганди. Шундан сўнг немис мусулмонларининг марказий кенгаши мусулмон оламининг бош илмий маркази ҳисобланадиган Мисрнинг "Ал-Азхар" университетига шу масала юзасидан мурожаат қилди.Университет олимларининг қарорига кўра мусулмон спортчилар, шартномаларига риоя қилган холда ўйнашлари керак, муқаддас рамазон ойи рўзасини эса бузишлари мумкин деб хабар беради АР агентлиги." Иқтибос тугади. Шу ҳақиқатми? Агар рост бўлса фарз амал бузилмаяптими? Илтимос шу воқеага муносабат билдирсангиз. Олдиндан раҳмат. Манба:www.фанат.уз/индех.пҳп?неwсид=173

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳозиргача бунинг тескариси бўлиб келган эди. Бошқа ердаги футболчилар рўзани очишга рози бўлмаганлар ва жамоалари уларни ҳурмат қилган эдилар. “Ал- Азҳар” уламоларининг фатвоси билан таниш эмасман. Эҳтимол, оғир меҳнат шароитида, рўзани тутаолмаслик сабабидан, кейин қазосини тутиб бериш ҳақида гап кетаётгандир. Мужтаҳид уламоларимиз, наввой ва темирчи каби оғир меҳнатдаги кишилар ўта иссиқ пайтида ишлашга мажбур бўлсалар, рўзани кейин қазосини тутса бўлади, деган фатво берганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat