Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчиликдаги ҳақ

00:00 / 10.04.2011 | eski savollar | 1748
Ассаламу алейкум ҳурматли Шайҳ ҳазратлари! Яқинда шерикчилик ҳақида савол бергандим: Маблаг' мендан эди, иш ундан. Фойдани тенг иккига бо'лаётгандик. Бир сафар мени маблаг'им бир оз етмай озгина шеригимнинг ҳам маблаг'и аралашиб қолган эди. Шуни фойдасини қандай тақсим этиш керак деб со'раган эдим. Сиз: -У қўшган миқдорича зиёда фойда олади. -деган эдингиз. Мен шеригимга шунақа бо'лар экан деб айтдим. У бо'лса эшитишни ҳам ҳоҳламай, аввалгидай, я'ни тенг иккига бо'ламиз деяпти. Ҳақидан воз кечяпти. Маблаг'ни ко'проқ фойда олиш учун қо'шмаганини тушунтиряпти. Шеригимнинг ёши мендан анча каттароқ. Яна такрор айтаверишга бо'лмаяпти.-Бу ҳолатда фойдани тенг иккига тақсимласак, унинг ҳақи менга о'тиб қолмайдими? Ёки нима қилишим керак бо'лади?Аввалдан катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен сизга тушунтирш учун айтганман. Талаш масалани икки тарафнинг иштирокида, жонли мажлисда ҳал қилинади. Чунки, бир тарафнинг гапи билан ҳукм чиқариб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat