Ассаламу алайкум! Ота онам, укаларим ва аёлим билан бир уйда яшаймиз. Аёлим билан шу йил турмуш қурганмиз, у тиббиёт институтида ўқийди. Ота онам томонларидан аёлим хизматига кўп норозичиликлар бўлади. Ишларга улгурмаслиги, оёқ кийимларни баъзида тозалаш эсидан чиқиб қолиши ва хоказо. Ин шаа Аллоҳ, яқин орада фарзандли бўламиз Аллоҳ насиб қилса. Ишларни холи етганича, улгурганича қилишга харакат қилади. Шу сабабли ота онам аёлимни хизматидан норози бўлиб, ундан шу ишларни қилишини талаб қилишлари қанчалик тўғри? Ундан ташқари аёлимни Қуръон дарсларига боришига норози бўлишмокда ва шу сабабли уйда хам жанжал бўлган. Ота онамни хам норози қилгим келмаяпти.
– Ва алайкум ассалом! Оёқ кийимларини тозалаш келинни вазифаси эмас. Келин улгурмаса ота-онангиз учун ўша ишларни сиз ўзингиз қилсангиз ҳам бўлади. Наҳотки шу нарса жанжал қилишга сабабли иш бўлса. Ҳикмат билан йўл тутиб оилани сақланг. Валлоҳу аълам!