Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мижозларга айтилмай қўшилган пулнинг ҳукми

06:06 / 15.10.2021 | Islombek Nazirov | 1069

Ассалому алайкум! Бизнинг кичик ошхонамиз бор. Ошхонамиз биринчи очилган пайтларда чой ва яна бир қанча нарсалар текин эди. Мижозларимиз ҳам шунга ўрганган. Ҳозир эса чой пули қўшишга қарор қилдик. Чунки мижозлар чой буюртма қилиб озгина совуса алмаштириб келинг дейди ва бунинг натижасида жуда кўп чойлар исроф кетади. Мижозлар ҳисобни сўраганида масалан 72.000 сўм бўладиган бўлса кўп холларда 70.000 сўм олавер дейди( асосан майда қайтим қайта олмай қолганимизда). Агар 77-78-79.000 сўм бўлиб қолса 80.000 сўм деявер чойни қўшиб юборган бўламиз дейди. Асосан таомланиб бўлганидан сўнг ҳам ҳадеб чой чой дейдиган инсонларга ёки чойни исроф қиладиган инсонларга (яни ўзлари ичмай совутиб янгилаб келинг дейдиганларда) чой пули қўшамиз. Ва айтиб ўтганимдай бази бир пули 79 бўлганларда 80 деб 72-73 бўлганлардан эса 2-3.000 сўм пулни ўтиб берамиз. (Биз чой пули қўшиб қўйганимизни мижозларда билмайди деб ўйлайман). Шу қилаётган ишимизга шубҳали пул аралашиб қолган бўлса шу ҳақида бизга ҳабарини берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ортиқча олишингиз сизларга ҳалол бўлмайди. Очиқ-ойдин айтиб қайтимини беринглар. Ўзлари рози бўлиб ташлаб кетишса олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat