Ассалому алайкум! Намоз вақти бўлган ва тахорат олган одам тахорати бузилдими йўқми эсида йўқ лекин тахорат олишга имконияти бўлмаса намозни ўқиши керакми ёки қазосини ўқиши керакми?
– Ва алайкум ассалом! Намозини ўз вақтида ўқиши керак. Чунки таҳорат қилгани аниқ, бузилганлиги эса гумонли. Аниқ нарса гумон билан йўққа чиқмайди. Валлоҳу аълам!