Ассалому алайкум! Абдулманнон Абдуллоҳ домланинг суҳбатларидан бирида ҳукумат халқига солган солиқига итоат қилиш вожиблиги ҳақида билиб олдик. Солиқ адолатли бўлса ундан қочиш яъни тўламаслик қиёматда қарздор бўлишига олиб келар экан. Маълумки ҳисобчи (бугалтер) корхона даромадининг хисоботини ҳукуматга топширадиган ҳодимдир. Солиқдан қочиш учун эса ҳисобчи корхона даромадини камайтирган ҳолда ҳукуматга тақдим этади. Саволим шундан иборатки, солиқдан қочадиган корхоналарда ҳисобчи (бугалтер) бўлиб ишлаш жоизми? Шунда ҳисобчи ҳам корхона раҳбари билан қарздор бўлган бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бу ишга сабабчи бўлган кишиларнинг ҳаммаси жавобгар бўлади, жумладан ҳисобчи ҳам. Шунинг учун ҳам адолатли солиқларни тўлаш керак. Бундай солиқларни тўламайдиган корхонада ишламаслик керак. Валлоҳу аълам!