Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

13 амал тарқалса бало келиши

13:27 / 13 апрель | Zokirjon05 | 975

Ассалому алайкум! Бир жойда бир хадис эшитдим, мазмуни қуйидагича: "умматларим орасида 13 амал кенг тарқалса Аллоҳ балоларини юборади. (Ўша амалар келтирилиб ўтилган) ўша гунохлар содир бўлавергач Аллоҳ таоло турли хил бедаво балоларни юборади". Шундай ҳадис борми, сахихми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби ҳадислар жуда кўп ва улар ҳужжатга яроқли. 

فعن عبد الله بن عمر - رضي الله عنهما - قال: أقبل علينا رسول الله - صلى الله عليه وسلم - فقال: (يا معشر المهاجرين، خمسٌ إذا ابتليتم بهن وأعوذ بالله أن تدركوهن: لم تظهر الفاحشة في قوم قطُّ حتى يعلنوا بها إلا فشا فيهم الطاعون والأوجاع التي لم تكن في أسلافهم الذين مضوا، ولم يُنقصوا المكيال والميزان إلا أُخذوا بالسنين وشدة المؤونة وجور السلطان عليهم، ولم يمنعوا زكاة أموالهم إلا مُنعوا القطر من السماء، ولولا البهائم لم يُمطروا، ولم ينقضوا عهد الله وعهد رسوله إلا سلط الله عليهم عدوًّا من غيرهم فأخذوا بعض ما في أيديهم، وما لم تحكم أئمتهم بكتاب الله ويتخيروا مما أنزل الله إلا جعل الله بأسهم بينهم) رواه ابن ماجه في سننه  

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тепаларимизга келиб: “Эй муҳожирлар жамоаси бешта нарсага мубтало бўлсаларингиз Аллоҳдан уларга қўл уришларингиздан паноҳ сўрайман, қайси қавмда фахш тарқалиб уни очиқдан-очиқ қилишадиган бўлишса ораларида вабо ва ўзларидан аввал ўтганлар ичида тарқалмаган касалликлар тарқайди. Кайл(литр), вазн(грамм)дан уриб қоладиган бўлсалар қаҳатчилик ва қаттиқ қийинчилик, подшоҳлар улар устидан зулм қилишларига дучор бўлишади. Закотни ман қилишсалар осмондан ёғадиган ёмғирдан маҳрум бўлишада. Ҳайвонлар бўлмаганида эди уларга ёмғир ёғилмас эди. Аллоҳ ва расулига берган аҳдларини бузсалар Аллоҳ уларнинг тепасига ўзларидан бўлмаган душманларни султон қилиб қўяди. Улар қўлларидаги нарсалардан тортиб олишади. Имомлари Аллоҳнинг китоби билан ҳукм қилмасалар ва Аллоҳ нозил қилган нарсаларни ихтиёр қилмасалар Аллоҳ уларни кулфатини ичларида қилиб қўяди” дедилар.
Имом Ибн Можа Сунанларидан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat