Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйдаги ҳалоллик

17:11 / 06.08.2022 | Ismigul | 1510

Ассалому алайкум! Менинг бувимнинг миллати рус. Лекин, алҳамдулиллаҳ, исломни қабул қилганлар! Аммо ароқ ичадилар, колбаса ейдилар. Шу сабабли, мен дастурхонда ҳам ўтира олмайман. Идишлардан ҳам фойдалана олмайман. Қўллари нимага текканини нимани ушлаганларини ҳам билмайман. Ҳамма нарсага васваса тутиб, ҳамма нарсани 3 марталаб ювиб, асосий вақтим шунга кетмоқда. Мен кўрмай қоладиган пайтларда қўлингизни 3 марта ювинг идишни алоҳида 3марта ювинг десам уларга ҳам қийин бўляпти. Мен ойимларга олиб келманг десам бувим бориб олиб келяптилар. Нима йўл тутай, мен уларга зулм қилмаяпманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларни ароқ ичишдан ва бошқа ҳаром маҳсулотларни ейишдан қайтаришни ўрнига, фақатгина “қўлингизни ювиб юринг” дейиш билан кифояланаётган бўлсангиз мункардан қайтаришни тарк қилганингиз учун гуноҳкорсиз. Агар қайтаришингизга қарамай шу ишларни қилаётган бўлса, бошқа буюмларни ва маҳсулотларни нажосат билан булғамаслиги учун қўлини ювишни эслатиб туришингиз унга нисбатан зулм эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat