Ассалому алайкум! Яқин орада оила қуриш арафасидамиз. Бу саволни беришга бироз қийналдим, шундай бўлсада беришга қарор қилдим. Саволим шуки, никоҳни қандай ҳолатларда ўқиш мумкин эмас? Аёл кишида узрли ҳолатлар бўлганида ўқиш мумкинми? Бундай ҳолатларда таҳорат ўтадими? Агар мумкин бўлмаса бир неча кун олдин ўқиш ҳам жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳни ўқитиш вақтида аёл пок бўлиши шарт қилинмаган, лекин пок ҳолида ўқитса яхши, тўйдан олдин катталарни хабардор қилиб ўқитса бўлади. Валлоҳу аълам!