Шом намозининг вақти кириши билан мен намозни овоз чиқармасдан ўқишни бошладим. Бир ракаат ўқиб бўлгандим, шеригим келиб менга иқтидо қилди, мен эса овоз чикармасдан намозни давом эттириб тугатдим. Кейин шеригимга менга иқтидо қилмаслигини тушунтирдим. Чунки мен имомликни ният қилмагандим. Шу ишим тўғрими? Буни бир танишим "шундай пайтда сиз имом бўлиб қоласиз ва овоз чиқариб намозни давом эттираверасиз" деб айтди. Шундай вақтда нима қилишимиз керак эди? Баъзан хуфтонни бир ўзи ўқиб турган одамга келиб бошқалар иқтидо қилишиб ўқиб кетаверишади (албатта масжидда).