Ассалому алайкум! Маълум-ки хар-бир мумин киши гунохларини тез ювилишидан умид қилади. Агар мен гунохларимни тез ювилиши хохласам насух тавба ва ундан сўнг нима қилсам бутунлай ювилишига кифоя қилади?
– Ва алайкум ассалом! Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонлик ортидан яхшилик қил. Уни ювади. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил!” деганлар. Бундан бошқа кўплаб ҳадисларда бу каби амаллар айтилган. Валлоҳу аълам!