Ҳазрат, мен озиқ-овқат дўконида бир ўзим ишлайман, дўконда ҳожатхона ҳам , сув ҳам йўк , таҳорат олишимга илож йўқ, шу ўринда менга таяммум мумкин бўладими?
Таяммум тоҳарат ва ғуслдан қуйидаги ҳолатда ўринбосар бўлади:
Сувдан бир мил ва ундан кўп узоқ бўлиши, беморлик, қаттиқ совуқ, душман ёки йиртқич ҳайвонлар хавфи, чанқоқ хавфи, таомга сув ишлатиш эҳтиёжи, сув олиш асбоби йўқлиги, жаноза ва ийд намозининг ўтиб кетиш хавфи кабилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Кифоя (Шарҳи Мухтасари Виқоя)” 1-жуз, 131-бет.