Ассалому алекум! Яқинда синглим ўзини осиб қўйди Аллоҳга минг шукур ҳозир анча яхши ўзига келган. Синглимдан бу ишнинг сабабини сўраганимизда кўзимга бир қора одам кўриниб қўлимга гуллар билан безалган гучамбар берди деб айтди. Шу ўзини ўсган арқонни қолимизга олиб тортиб кўрсак узилиб кетти синглимни қандей кўтарганига ақлимиз етмади. Ўзи ёшлигидан кўзига одам кўриниб юрарди қўрқарди. Айтингчи бу балодан қанде қутилиб кетса бўлади брон йўли борми?
– Ва алайкум ассалом! Барча фарз амалларга мустаҳкам амал қилсин. Жумладан, 5 вақт намоз, рўза, закотдаги камчиликларини тузатсин. Кундалик ҳаётдаги суннат амалларни ўрганиб, улар доимий бажариб юрсин, тонгги ва тунгги зикрларни ўзига вазифа қилиб олсин. Суннатларга маҳкам амал қилувчи бандага бу каби ёмонликлар зиён етказа олмайди. Валлоҳу аълам!