Ассаламу алайкум Хазрат...Хазрат минг бор узр, яна сизни қимматли вақтингизни оляпман...Хазрат мен анча вақтдан бери бир пайнетда ишлайман ва одамларни пластикдаги пулларини % хисобига нақдлаб берардим, хозирда шу ишимни гунох эканлигини билиб афсусдаман, энди шу ишимни қандай қилиб каффоратини то'лашни билмай турибман..Сизни жавобларингиз орасидан олиб қолинган пулларни эгаларига қайтариш кераклигини о'қидим, лекин мен ко'пчиликни пластигини ечиб берганлигим сабабли, қандай қилиб қайтаришни билмай турибман...Ба'зисини о'зини танимайман хам, ба'зиларини танисам хам олиб қолинган пулларни аниқ хисобини билмайман, шундай вазиятда нима қилишим керак?-Таниганларимга (аниқ суммасини билмасам хам) қо'лимдан келганича қайтариб розилигини олсам бо'ладими?-Танимаганларимни хаққини қандай қайтараман?Илтимос, Хазрат маслахатингизга мухтожман.Хозирда ба'зи одамларни илтимосларига ко'ра о'зига-о'зи нақд пул қилиб беряпман, бу холат то'г'рими?1000 со'м пластик олиб 1000 со'м нақд бераман, хеч бир сабабсиз.Хазрат дуо қилинг, Аллоҳ, бизни луқмасини халол ё'л билан топадиганлардан қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ундай одамларнинг гапига эътибор берилмайди. Мазкур ҳолатда қандай гапни айтса ҳам бўлаверади. Бировда ҳақингиз бор экан, шуни олиб қўясиз, деса ҳам бўлади.