Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ўзини суфий атаб, "аналҳақ" (наузубиллаҳ) деб шеър ёзиб юрадиган тоифалар кўпайб кетдилар. Ушбу иборани айтиши куфр ҳисобланадими? Бундай деб шеър ёзган кишининг ҳукми нима бўлади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Уларга бу куфр эканини тушунтириш керак. Қабул қилмасалар, куфр ҳисобланади.