- Ва алайкум ассалом! Буни тўғри йўли, у одам сизни ўша ускунани олиб келишга вакил қилади. Сиз ҳисоб рақамингиздан унинг вакили сифатида ускунани харид қиласиз. Ускуна келганидан кейин сизни вакиллик шартномангиз тугайди. Кейин ўзингиз айтгандек у киши билан насия савдосини қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!