Ассалому алайкум! Излаш хизматидан фойдаланиб раҳматли Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг намозни бузадиган амаллар ҳақида келтирган далилига кўзим тушди. Унда "Битта намозда эркак киши билан аёл еиши сафда баробар туриб қолса, аёлнинг намози бузилади; Агар имом шу аёлга ўзининг имомлигини ният қилса, ўша аёл ўзининг маҳрами бўлса ҳам ёки маҳрами бўлмаса ҳам ушбу имомнинг намози бузилади" деган жавобни ўқиб қолдим тушунмаган жойим, агар имом шу аёлга ўзининг имомлигини ният қилса, бу қанақа ният назарда тутилаяпти, ўзи умуман мўмин киши ўзини аёли билан намоз ўқиганда имом бўлади ёки дўст-у биродарлари билан намоз ўқиганда ҳам имом бўлади шунда қандай ният қилинади шуни тушунтириб беринг илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Киши бошқа эркакларга имомликка ўтаётганини ният қилиши шарт эмас. Бордию «эркакларга имом бўлмайман» деб ният қилиб намозга киришса ҳам бошқа эркаклар унга иқтидо қилишлари жоиз. Аммо аёллар унга иқтидо қилишлари учун аёлларга имом бўлаётганини қалбидан ният қилиб ўтказиши лозим. Валлоҳу аълам!