Ассалому алайкум! Ижарачи хар бир сотилган молдан малум бир нархни ижара учун берса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Йўқ, жоиз эмас. Бунда ноаниқлик бор. Чунки умуман ҳеч қандай мол сотилмаслиги ҳам мумкин. Шундай экан, ижара тўлови аниқ бир сумма бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!