Ассалому алайкум! Мани онамла вафот этганла дадамла тирикла биз оилада 3 киз 2 ўғилмиз онамлани кийган кийимлани 3 қиз бўлишиб олган эдик эркаклага бермагамиз мен кўпроғини олгандим базисини кийганман қолганини онамлни сингилларига онамлани номиларидан эхсон деб бериб юборганман хозирда манда бироз кийимлари бор хамма кийимларини тахминан пулин мулжаллаб 2 ўғил ва дадалага бераймикин деб ўйладим агар беришим керак бўлса онамни сингилларига берган кийимлани хам пулини хисоблайманми ёки уларни қўшмасам хам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Марҳумнинг мол-мулки шариат бўйича меросхўрларга тақсимланиши керак. Ўзингизга яқин ердаги мерос илмидан яхши хабардор бўлган аҳли илмга учраб маслаҳат олинг. Валлоҳу аълам!