Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мустаҳаб латта

07:27 / 02.01.2017 | Umidvor banda | 3608

Ассалому алайкум! Ҳурматли  устозлар масжид қавми ўртасида тортишувга сабаб бўлган масала ҳақида сўрамоқчи эдим. Таҳорат учун мустаҳаб қилганда артиб қурутиш учун кичикроқ ҳажмда латта ишлатса, ҳамда шу латтани дастрўмол каби ёнида олиб юрса бўладими? Баъзи инсонлар ушбу латтани намоз вақтида чўнтакда турса зарари йўқ деса, баъзилар бу латта аврат артилганлиги учун намоз учун макруҳ бўлади деган фикрда. Ўша латта ҳамда унинг ҳукми ҳақида билмоқчи эдик. Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нажосат тегмаган бўлса пок ҳисобланиб, у билан намоз ўқишнинг зарари йўқ. Лекин уни ўзгалардан махфий тутиш одоб ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat