Ассалому алайкум! Бир куни шаҳар ичида қатновчи автобусга чиқдим, автобусда ухлаб қолибман, сўнг автобус бекатга етиб келгач, автобус ҳайдовчиси автобусдан чиқиб кетибди. Ҳайдовчисини топа олмадим. Кейинги сафар тўлайман деб автобус рақамига қараб қўйган эдим. Кейин рақами эсдан чиқиб кетди. Ҳолбуки, ушбу автобус тармоғида қатновчи автобуслар сони кўп эди ва ҳаммаси бир хил кўринишда эди. Бунинг устига бу автобусларни ҳайдовчиси ҳам ўзгариб туриши мумкин. Бу ҳолат менда таксида ҳам бўлган эди. Таксичи менга йўл пулини қайтимини қайтаришда 1000 сўм кўп қайтарибди. Мен қандай йўл тутсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ўша пулларни ўз эгаларига қайтаришингиз шарт. Агар топишни имкони бўлмаса, ўша пулни эгасининг номидан садақа қилиб юборасиз. Агар топилиб қолса, тўлаб берасиз. Валлоҳу аълам!