Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

09:42 / 06.09.2016 | Uzimman | 2154

Ассалому алайкум! Мeн хар доим намоз ўқишим учун ўзим билан иш жойимга кeтганимда алоҳида янги кийим олиб кeтаман. Ишга кeтаётиб ўша янги кийимларим солинган сумкамни унутиб қолдириб кeтганда, ишчи кийимим билан намоз ўқисам бўладими? У кийимимга ҳожатхонага борганимда сийдик тeккан бўлиши мумкин. Ёки намозни ўтказиб юбормаслик учун ўқисам бўладими? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Киндик остидан то тиззанинг остигача авратни беркитадиган қандай пок нарса бўлса ҳам топиб, намозингизни ўқишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat