Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Халоллик

01:00 / 18.05.2023 | Abdulloh | 469

Ассалому алайкум! Мени саволим шундан иборатки мен пул ишлаб топишда ёмон иш қилиб қўйганман мен онлайин қумор бет компанийларини телеграм каналимда жуда кўп реклама қилганман ва бундан менга яҳшигина даромад тушкан бошида унчалик ёмон иш эмас деб ўйлаганман кегин бу нарса жуда оммалашганидан сўнг домлалар марузасини эшитдим кўнглимга озгина ҳижирлик тушди ва ва бу нарсани тўҳтатмоқчи бўлдим нафсимни гапига кириб анчагач тўҳтата олмадим лекин оллоҳ куч қувват берди ҳаммасини бир кунда тугатдим каналларимни ўчириб юбордим ва бу ишга қайтмайман дедим инша оллоҳ лекин мен бу ишни таҳминан 2 йил давомида қилиб юрганман ва бу пулдан машина телефон олганман ва укамни бизнесига ҳам пул бериб турганман албатта укам бу пулни қандай йўл билан топганимни билмайди ҳуллас бу пулни кўп жойга ишлатганман ҳозир бу ишни қилмаяпман америкага келдим яқинда ва бу ерда тахи қиляпман энди кўнглим ҳижил ҳалол топкан пулимҳам уйга юборсам оилави бизнесга аралашиб кеткан ҳаром пулларим туфайли энди бутун умур топкан пулим ҳаром бълиб қоладими деб қўрқяпман қалбимда ҳаловат йўқ . қайсидур масалада эшиткандим ҳалол пулга озгина ҳаром аралашсаҳам ҳаммаси ҳаром бўлади деб ўша бизнесга бериб турган пулларимни олиб ташлашим керакми ҳайронман нима қилишни билмаяпман менга кенгроқ тушунтириб жавоб берсангиз оғиримни енгил қилган бўлардиз 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бизнесдаги пуллар ҳаромга айланмаган. Сиз қиморни реклама қилиш орқали қанча ҳаром пул топган бўлсангиз ўшанча миқдордаги пулни савоб умид қилмай садақа қилиб юборинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat