Ассалому алайкум! Менинг четеллик ғайридин танишим саратон касалига чалинган. Умрининг саноқли кунлари қолган. У ўлимидан олдин, (ихтиёрий равишда, мен сўрамадим) хисобидаги барча пулларини мени номимга ўткзиб бермоқчи, фақат 1 шарт билан, ўша пулнинг 30% ни шахсий эхтиёжим учун ўзимга олишим мумкинлигини ва қолган 70%ини бева-бечора, камбағал ночор инсонларга бўлиб беришим кераклигини айтди. Унинг қариндош-уруғлари йўқ. Ўша пулнинг 70%ини у хохлагандек сарфласам, қолган 30%и мен учун халолми?
– Ва алайкум ассалом! Сизга ҳадя қилиб берса олишингиз мумкин. Қолганини фақир-мискинларга тарқатиб юборасиз. Ҳаромдан топилмаган бўлса бас. Валлоҳу аълам!