Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Садақа ва эҳсон

14:13 / 14.12.2015 | ergashboyev505 | 3475

Ассаламу алайкум! Аёлнинг эридан берухсат қилган садақа ва эҳсонлари қабул бўладими? Оиланинг моддий ҳолати эҳсон килишга қодир бўлсаю, лекин эри қарши бўлса, аёл ўз маошидан билдирмай хайр-садақа ва муҳтожларга ёрдам кўрсатиши мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Албатта мумкин. Шариатимиз аёлларнинг фитратини эътиборга олиб, қариндош уруғларига силаи раҳм қилиш, муҳтожларга ёрдам бериш каби амалларни қилишлари учун эрлари аёлларига ўз маошларидан маълум бир миқдорда бериб туришни тавсия қилган. Чунки Аллоҳ таоло аёлларнинг фитратига ҳам эҳсон ва муҳтожларга ёрдам бериш ғаризасини берган.

الشَّيْطَانُ يَعِدُكُمُ الْفَقْرَ وَيَأْمُرُكُم بِالْفَحْشَاء وَاللّهُ يَعِدُكُم مَّغْفِرَةً مِّنْهُ وَفَضْلاً وَاللّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ ۝
268. Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир. Аллоҳ сизга Ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қиладир. Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир.
Шайтон бандаларни «Молингдан садақа қилсанг, фақир-камбағал бўлиб қоласан», – деб қўрқитади. Ҳамда у кишиларни фаҳшга – ёмон, гуноҳ ишларга, қизғанчиқликка, бахиллик ва молу дунёга ўч бўлишга буюради. Шайтоннинг гапига кирганлар фақирликдан қўрқиб, бахил бўлиб, Аллоҳнинг йўлида садақа қилмай юраверадилар.
«Аллоҳ сизга Ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қиладир».
Ким Аллоҳнинг йўлида садақа қилса, У Зот унинг гуноҳларини мағфират қилади ва бунинг устига, Ўзидан фазл ҳам беради.
«Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир».
Яъни Аллоҳ кенг қамровли, билувчи Зотдир.
Кенг қамровлилиги туфайли бандаларига ҳам кенг ризқлар беради. Ўзининг йўлида садақа қилганларнинг ризқини яна ҳам кенг қилиб қўяди. Билувчилик сифати билан, ким садақа қиляпти ва ким қилмаяпти – ҳаммасини билади.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat