Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онлайн тижорат

19:03 / 03.03.2022 | КАМИЛА | 948

Ассалому алайкум! Мен 1-2 йил олдин онлайн бизнесга пул тикдим. Орқамдан яна таклиф киритдим улар хам пул тикишган. Ўзим 400-500 доллар пул тикиб шу бизнесга бир тийин ололмадим. Таклиф қилган одамлар хам олишолмади. Улар бор йўғи 400-500 минг тикишган. Мен уларни аъзо қилиб шу компанияга пулларини ўтказиб берганман компанияга. Энди ман таклиф қилган бир аёл мандан ўша 400-500 мингни қайтариб беришимни сўраяпти. Лекин у пулини ман киссамга солмадим. Ман фақат уларни пулини компаничга ўтказиб бердим холос. Мен у аёлни пулини киссамдан қайтариб беришга мажбурманми? Менга бу қарз хисобланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу услбда савдо қилиш тармоқли маркетинг деб номланиб, Дунё Мусулмон Уламолари Кенгаши бу савдо турини ҳаром деб фатво берганлар. Ўша аёл ўз пулини кимдан қайтариб олиши лозимлигини аниқлаш учун сизларнинг қилган фаолиятингизни ўрганиб чиқиш зарур. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat