Ассалому алайкум! Бир манзилга бориш учун такси билан келишилди. Йўловчилар 2 та аёл (бири ёш келин, бири катта ёшли) ва 2 та йигит. Ёш аёл машинанинг олди ўриндиғида кетишга рози бўлиб, унга чиқиб бироз юрган, иккинчи аёл ҳали бери таксига чиққани йўқ. Эр аёлининг 3 эркак ичида ва олд ўриндиқда кетишига рози бўлмасдан у таксида кетмаслигини айтиб, келишилган пулни ярмини беришини айтган. Таксис эса тўлиқ беришини талаб қилган. Бу ҳолатда масала қандай ечилади?
– Ва алайкум ассалом! Аввало ўша “Эр” бу шартини очиқ-ойдин айтиб келишиш керак эди. Йўловчи агар таксига чиққанидан сўнг фикридан қайтиб, таксичи билан келишувини бузмоқчи бўлса босиб ўтган масофасига яраша пул тўлайди. Валлоҳу аълам!