Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим жуда ҳам кўп ичкилик ичканлиги сабабли 7йил давомида қийналиб келдим. Ва бир кун жонимдан ўтиб кетиб агар, яна ичсангиз жавобим ўзим билан дедим, манга ҳаром бўласиз дедим. Жаҳл келганда аёл кишининг бу сўзлари инобатка олинадими? Ўзим айтишка айтиб афсусландим, лекин мажбур қолдим шу гапни гапиришка.
– Ва алайкум ассалом! “яна ичсангиз жавобим узим билан дедим, манга ҳаром буласиз ” деганингизда эрингиз тасдиқлаган (қайси лафз билан тасдиқлаганини ўрганиш керак. “Ҳа”; “Агар ичсам шундай бўлишига ижозат бердим” каби) бўлса, шундан кейин ичса талоқ тушади. Агар гапингизни тасдиқламаган бўлса талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!