Ассалому алайкум! Мен ушбу маълумотни "Ахмад Лутфийнинг, Саодат асри" асаридан кучириб олдим. Ойиша онамиз (р.анҳо)нинг меҳмони Икки жаҳоннинг азизи Жанобимиз бир куни Ойишанинг ҳужрасига кирдилар. Ёнида бир хотин ўтирарди. Набиййи муҳтарам (с.а.в.) кирганларини кўрган хотин туришга чоғланди. Бу хотин ким? — деб сўрадилар. Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу хотин Хавла бинти Тувайт бўлади. Мадиналик хотинлар ичида бу хотинчалик ибодатга берилгани йўқ. Кечалари уйқу нималигини билмайди... Жаноби Пайғамбаримиз Ойишанинг сўзини кесдилар: Етар! Кучларинг етадиганини қилишга эътибор беринглар. Қасам ичаман, сизлар ибодатдан чарчашларинг мумкин, аммо Оллоҳ унинг мукофотини беришдан чарчамайди. Оллоҳ даргоҳида амалларнинг энг қадрлиси ва севимлиси, оз бўлса-да, давомли бўлганидир, — деб марҳамат қилдилар. Хавла у ердан хайрлашиб чиқди. Бу динни энг яхши биладиган, ҳаётига энг яхши татбиқ этадиган буюк Пайғамбардан олиши мумкин бўлган энг гўзал дарсни олгандек бўлди. Ойиша онамиз Расулуллоҳни энг яқиндан биладиган хотинлари эди. Жанобимиз ортиқча ибодатга берилишни хушламасликларини, ўртача бир одам қийналмай давом эта оладиган даражада ибодат ҳаётини яшаганларини билар эди. Бу борада ҳеч ким ҳазрати Ойишачалик билимга эга эмасди. Шундай экан, нега унда ҳалиги хотиннинг бу хусусиятини билатуриб, ўзига тушунтирмади? Бунинг жавоби Расулуллоҳ жанобимиз шахсан гувоҳ бўлган бир неча воқеадан чиқиши мумкин. Бир пайтлар айни дарднинг мубталоси бўлган Усмон ибн Мазъун неча марталаб Расулуллоҳдан танбеҳ эшитган. Дунёда яшаётганини ҳам унутар даражада ибодатга берилиб кетган Абдуллоҳ ибн Амр кўп ибодат қилиш изнини ундириш учун қанча талашиб-тортишди. Яна бир пайтлар уйларига келиб Расули акрамнинг ибодат тарзларини ўрганган уч киши Жанобимизнинг ибодатларини кам билиб, ўзларига оғир ибодат усулини татбиқ этажакларини айтишгани ҳам хотирда." Ушбу манба канчалик тўғри? Мен бу асарни укиб "инсон куп ибодатга берилмаслиги керак, хаддан ташкари куп берилса, чарчаб колади ва ибодатдан кунгли совийди" деган маънони тушиняпман. Ёки мен хато фикр юритяпманми? Бу жумлалар буйича бирон бир хадис келганми?
– Ва алайкум ассалом! Ушбу линкдаги мақолада барчаси батафсил баён қилинган:
https://islom.uz/view/amalda-tezhamkorlik-va-bardavomlik-allox-uchun-maxbubdir