Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шундай маънода ҳадис борми?

10:16 / 21.09.2020 | Abror | 4768

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам булутни кўрсалар йиғлашлари ва ёнларидаги одамлар нега йиғлайсиз у (булут )сув олиб келадику деса улар мен қаердан биламан бу булутта Аллоҳнинг азоби бўлсачи деганмилар ёки бу гап улардан кейингиларга тегишлими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шамол турса ёки булутни кўрганларида қаттиқ ташвишга тушишлари ҳақида ҳадислар бор. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا عَصَفَتِ الرِّيحُ قَالَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا فِيهَا وَخَيْرَ مَا أُرْسِلَتْ بِهِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أُرْسِلَتْ بِهِ، قَالَتْ: وَإِذَا تَخَيَّلَتِ السَّمَاءُ تَغَيَّرَ لَوْنُهُ وَخَرَجَ وَدَخَلَ وَأَقْبَلَ وَأَدْبَرَ، فَإِذَا أَمْطَرَتْ سُرِّيَ عَنْهُ، فَعَرَفْتُ ذَلِكَ فِي وَجْهِهِ فَسَأَلْتُهُ، فَقَالَ: لَعَلَّهُ يَا عَائِشَةُ كَمَا قَالَ قَوْمُ عَادٍ، فَلَمَّا رَأَوْهُ عَارِضًا مُسْتَقْبِلَ أَوْدِيَتِهِمْ قَالُوا هَذَا عَارِضٌ مُمْطِرُنَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ шамол турса:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан унинг яхшилигини, ундаги нарсанинг яхшилигини ва у билан юборилган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Ва Сендан унинг ёмонлигидан, ундаги нарсанинг ёмонлигидан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман», дер эдилар.
Қачон осмоннинг авзои ўзгариб қолса, у зотнинг ранглари ўзгариб, кириб-чиқиб, олдинга-орқага бориб-келиб қолар эдилар. Бас, ёмғир ёғишни бошлаганда юзлари ёришиб кетар эди. Мен буни у зотнинг юзларидан билиб, сўрадим.
«Эй Оиша, худди «Водийларига рўбарў келаётган оризни 
(азоб ёмғири келтирувчи булутни) кўрганларида “Мана бу ориз бизга ёмғир ёғдирувчидир” дейишди» каби бўлиши ҳам мумкин», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинаётган ушбу ҳадиси шарифда қаттиқ шамол турганда ва осмоннинг авзойи бузилиб, унда ғалати ўзгаришлар бўла бошлаганда Пай¬ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларини қандай тутганликлари ҳақида сўз кетмоқда.
Маълумки, қаттиқ шамол ҳам Аллоҳнинг кўп сонли лашкарларидан биридир. Қадимда ўтган умматлардан баъзиларини Аллоҳ таоло айнан ушбу лашкар – қаттиқ шамол ила ҳалок қилгандир. Бу ҳол ҳозиргача давом этиб келмоқда. Қачон қаттиқ шамол турса, бирор фалокат содир бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ шамол эсишни бошлаши билан ташвишга тушар ва ушбу ҳадисда ривоят қилинган дуони қилишни бошлар эдилар. Сиз билан биз, мўмин-мусулмонлар ҳам ҳаётимизда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, қаттиқ шамол турганида Аллоҳ таолога илтижо қилиб, мазкур дуони ўқимоғимиз лозим.
Шунингдек, осмоннинг авзои ўзгариб, унда турли ўзгаришлар содир бўлиб, булутлар юра бошласа ҳам ташвишли ҳол юзага келади. Бу ҳол Пай¬ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қаттиқ ташвишга солар, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини қўйгани жой топа олмай қолар эдилар. Қачон ўша ўзгаришлар натижасида ёмғир ёға бошласа, тинчланиб, очилиб кетар эдилар. Чунки бу ҳолат хавф-хатар ўтиб кетганидан далолат берар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳолатларини мулоҳаза қилган Оиша онамиз нима учун бундай қилишларини сўраганларида у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Од қавмига келган балога ўхшаш бало келиб қолмаса эди, деб ташвиш қилишларини айтган эканлар.
Ушбу ҳадисда Од қавми қиссасининг бир қисми зикр қилинган ояти кариманинг тўлиқ тафсири «Тафсири ҳилол»да келган. Бизга бу ўринда гуноҳкор Од қавмининг ўз водийлари томон келаётган булутни кўриб, ана шу булутдан бизга ёмғир ёғади, биз ночорлик ҳолидан қутуламиз, деб хотиржам турган ҳолати ибрат бўлмоғи лозим. Ана шу «кутилган» булут етиб келгач, ёмғир ёғмасдан, уларнинг ҳалокатларига сабаб бўлган.
Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, осмонда мазкур ҳолат юзага келганида ташвишга тушиб, Аллоҳга илтижо ва тазарру ила ёлвориб туришимиз лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat