Ассалому алайкум! Мен чет элда бир ишхонада ишлайман 8дан 8гача тикувчилик қиламан хафтада 2марта шу ишхонани уборкасини хам қиламан бу учун хам маош оламан ўзим сўраб олганман ҳар қилай қўшимча пул деб. Шуни энди ўзим уйга қайтяпман шу жойимни бир шеригимга пуллаб кетсам бўладими? Бу ерда хамма шундай йўл тутаркан шу ишим қанчалик тўғри олган пулим халолми?
– Ва алайкум ассалом! Иш жойини сотиш жоиз эмас. Аммо ўрнингизга келадиган одам ишдан бшасангиз шунча пул бераман деса, ўша пул эвазига бўшашингиз жоиз. Валлоҳу аълам!