Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон

19:53 / 21.07.2013 | Incontrolable | 1815
Ҳурматли Авваламбор Рамазон ойи билан сизни ва барча мусулмонларни табриклайман. Аллоҳ Таоло қилаётган ибодатларимизни Оъз даргоҳида қабул қилиб, ажрини зиёда қилиб берсин. Менинг саволим қуйидагича. Рамазонни дастлабки кунидан бошлаб шаҳримиз масжидларида Ҳатми Қуръон бошланди. Биз ўзимиз қавми бўлган масжидга емас бошқа бир, уйимиздан узоқроқда бўлган масжидга Таровеҳ намозига боряпмиз. Сабаби, у масжидда Қуръонни нисбатан ўқиш тезлиги секинроқ ва дона дона қилиб тартил билан ўқилмоқда. Оъзимизни масжидда еса у ердан анча фарқ билан яни тезроқ ўқилмоқда. Илмли кишилардан бирлари бу ҳақида: "Оъз масжидини босиб ўтиб ва ўз масжиди жамоатини камайишига сабаб бўлган ҳолда бошқа масжида бориш дуруст бўлмайди, буни қилиш билан гуноҳкор болиб қолинади, агарчи Қорилар ва Қуръон ўқилишида икки масжид орасида фарқ бўлса ҳам" дедилар. Мана шу гап тўғрими? Биз нотўғри қиляпмизми? Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз. Аллоҳ Таоло динимиз ва ҳалқимиз учун қилаётган барча ҳайрли ишларингизни савобини кўпайтириб берсин! Ассаламу алайкум!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мазкур кишининг гаплари тўғри. Лекин бу иш ихтилофга ва салбий ишларга сабаб бўлмаса, сизлар қилган ишнинг ҳечқиси йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat