Ассалому алайкум! Мен яқинда буйрагимдан тош олдирдим ва тошни анализ қилдириб натижасини врачга кўрсатдим. У менга буйрагингизда яна тош пайдо бўлмаслиги учун кун бўйи жуда кўп ва тез-тез суюқлик ичишимни буюрди. Бу буйракдаги йиғилиши мумкин бўлган тузларни ювиб турар экан. Саволим шуки, мен рўза тутсам соғлигимга зарар қилмасмикан? Дўхтирлар бу масалада жавоб бергани қўрқишади?
– Ва алайкум ассалом! Саҳарлик ва ифторликда ўша зарурий миқдордаги сувни ичиб рўза тутинг. Валлоҳу аълам!