Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отанинг ўғилдаги масъулияти

22:17 / 20.05.2016 | Ali | 2612

Ассалому алайкум! Ота ўғлини нeча ёшгача “намозингни ўқи” дeб мажбурлабши кeрак? Ота имкони борича фарзандини намозга ундасаю, фарзанд итоат этмаса, ота нима қилиши кeрак? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Тоҳа” сураси 132-оятида марҳамат қилади:

 وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى 

Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир. Мусулмоннинг биринчи бурчи аҳлини, оиласини мусулмон қилишдир. Бу ишда намоз муҳим ўрин тутади. Шунинг учун аҳлингни, оила аъзоларингни намоз ўқишга буюр. Ўзинг ҳам сабр ила намозда бардавом бўл ва аҳлингни намозга ундашда давом эт. Аллоҳ сендан бошқа нарсани сўрамайди. «Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз». Ўша берган ризқимизга шукр қилиб, намоз ўқи ва намозга буюр. «Оқибат эса тақвоникидир». Яхши оқибатга сазовор бўлиш тақвога боғлиқдир.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat