Ассалому алайкум! Бомдод намозининг 2-ракат суннатини 1-ракат суннатдек бошлаб юбордим яъни 2-ракатда ҳам сано дуосини ўқидим кейин хато қилганимни тушуниб қолдим ва жойнамозни тарк қилиб яна қайтадан намозни бошладим бу тўғрими? Шундай пайтда намозимни келган жойидан давом эттиришим керакмиди?
– Ва алайкум ассалом! Қилган ишингиз нотўғри. Давом эттириш керак эди. Қироатни кечиктирса саждаи саҳв вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!