Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номахрам эркакларга дарс бериш

14:39 / 14.11.2022 | Nilufar | 799

Ассалому алайкум! 1. Ойша онамиз эркак сахобалар билан парда ортида гаплашганларини ўйлаб. Аёллар шифокориман, кафедрада маърузалар ўқиган пайтимда баъзан эркак шифокорларнинг бўлишида манга гунох борми? 2. Илмий рахбарим эркак киши бўлишидачи? (Илмнинг хакикий ошиғи, лекин мусулмонмилар йўқми билмайман) Яьни улар билан, албатта ёлғиз қолмаган холда ва фақат иш борасида гаплашилса. 3. Яқинда бир нарсани синаб кўрдим (3 ой давомида) агар аёл киши уйда ўтириб фақат ибодатта бўлса (ташқаридан хеч ким билан гаплашмай) ва хеч хам уйидан чиқмаса, Аллоҳ таоло хамма хамма нарсани чиройли қилиб қўяр экан. Ахлоқ, севги, соғлик, чирой, оила мухити; хаммаси мукаммал даражада. Ва тушундимки аёлларни бегона эркаклардан, ташқи хаётдан ва ғийбаттан узоқ бўлиши уни оилавий хаётига роса таъсири катта экан. Шуни билган холатда аёл кишини ишлаши ва жамиятни яна хам яхши бўлиши учун харакат қилиши қанчалик тўғри? ИншаАллоҳ бир кун келиб эркак ва аёлларга алохида хизмат қиладиган шифохоналар хам очилади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

1). Аёл киши номаҳрам эркаклар билан бир маконда ёлғиз қолмаса, зинога сабаб бўладиган кўринишда улар билан аралашиб юрмаса ва фитнага сабаб бўладиган шаклда суҳбатлашмаса уларга дарс беришида гуноҳ йўқ.

2). Юқоридаги шартлар билан жоиз. Валлоҳу аълам!

3). Қуйидаги линкларда берилган мақолаларни ўқинг

 https://muslimaat.uz/maqola/35055 

https://muslimaat.uz/maqola/684


Топ рейтинг www.uz Openstat