Ассалому алайкум! Мен тадбиркорлик билан шуғулланам, мендан ташқари яна икки шергим бор. Айланма маблағнинг мени улишим хисоби 290 млн атрофида ва бундан ташқари корхонамизга тегишли иккита автотранспорт воситамиз хам бор уларни нархи 200 млн атофида, хар икки ойда хисоб китоб қиламиз ва харажатлардан ташқари қилинган фойдани тақсимлайми. Тақсимланган фойдадан қилган харажатларимизни (хар ким ўзини эхтиёжи учун ишлатган малағини) чиқариб ташлаймиз ва қолган фойдани айланма маблағга қўшиб юборамиз, чунки маълум миқдордаги маҳсулотларни насияга аниқ муддатда пулини тўлаб бериш шарти билан харид қиламиз. Мени ўзимдан ойма ой тўлаб бериш шарти билан автотранспорт олганман номимда кичик ховлимиз бор, ховлида эхтиёжимиз учун ишлатадиган уй жихозлари мавжуд. Савол: закот тўлашим учун юқорида келтирилган холатда қайси маблағдан хисоб қиламан?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар ким ўз улушини ҳисобласин. Бир йил ичида тўлаши лозим бўлган қарзларини айириб ташласин. Қолган пул маблағлари ва тижорат учун олган мулки нисобга етган бўлса закотини беради. Фойдаланиш учун олинган дастгоҳлар, машиналардан закот берилмайди. Валлоҳу аълам!