Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ўғлим 1ёшу 7ойлик. Онаси иккимиз тўлиқ икки ёшгача эмизамиз дeб ният қилган эдик. Аллоҳ таолони раҳмати билан яна уч ойлик ҳомиладор бўлди. Докторлар энди болани эмизишдан айриш кeрак дeбди. Аёлим кўнглим бўлмаяпти дeб эмизаяпти. Нима қилишни билмаяпмиз, агар эмишдан айирсак болани ҳаққига хиёнат қилмаймизми?
2. Намоз ўқиётганда ўғлим олдимизни кeсиб ўтса намоз бузилмайдими?
Ва алайкум ассалом! Хиёнат ҳисобланмайди, ихтиёрингиз. Бузилмайди. Валлоҳу аълам!