Ассалому алайкум! Ўткан йили 1 кишига, ўзим ишлаб топган пулимни, отамдан сўроқсиз, қарзга берган эдим, хеч ким билсин деб сўрашгани учун. Қарз олган киши, қарзлари кўп бўлгани учун Россияга ишлашга кетди. Савол: Отамнинг розилигисиз шу қарздан кечиб юбориш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизнинг мулкингизни истаганча тасарруф қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!