Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз тўлаш

00:12 / 23.05.2023 | Anonymous | 449

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда чет элда ўқийман. Ишлаб топган пулимни иложи борича оиламга жўнатаман. Онам эса бу пулларни ижарага тўлайдилар. Ошган қисмини отам қимор орқасидан ортирган қарзларга берадилар. Қарзлари жуда кўп, баъзи инсонладан қарз бўп қоганла шу қимор орқасидан. Охири уйимизгача сотиб анчадан бери ижарада яшашади. Шунда ҳам қарзлари кўп. Яқинда ойим айтдилар отам ўзлари ва онам номларига кредитга банкдан қандайдир техникалар олиб сотиб уни пулини ҳам қарзлага бердим дебдила. Онам ўша вақтда бехабар бўганла бундан кейин банкдан телефон қилиб айтган. Хуллас, ҳозиргача анча мунча қарзларига тўлаб келаман, шунда ҳам бу қарз тугамаяпти охири эса кўринмаяпти. Ўқишларим тугаб кейинги ойда иш бошлайман, ойлигим ҳам ўртача. Мақсадим уй жой қилиб онамни бир ватанлик қилиш. Сингил, опам ва укам бор ўзим ҳам ҳали уйланмаганман. Ойлик олиб буни отамдан яшириб уй жой қилсам кейинчалик айтишим тўғри бўладими? Отам доим тел қилганларида пул сўрайдила, қачон иш бошлайсан ойлигинг қанча деб сўрайверадила. Биламан буни билганларидан кейин бу пулларни олиб қарзларига берадила ёки Худо билади яна қимор ўйнаб юрган бўлишлари мумкин. Мени бошим жуда қотган қандай йўл тутсам бўлади? Отамни ҳали иш топа олмадим деб ҳам алдагим йўқ. Бир томонда онам, укаларим қийналиб кетишди ижарада яшаб.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай вазиятда ҳам ёлғон гапирманг. Аммо отангиз билан низога ҳам борманг. Доимо у кишининг ҳурматини сақланг. Қўшимча иш топиб ўшандан топган пулингизни йиғиб борсангиз бўлади. Аллоҳ таоло ажрингизни кўпайтириб берсинг. Оилангизга баракасини ёғдирсин. Отангизнинг ҳолати учун маҳзун бўлманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat