Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай йўл тутсак, ҳақлар тўғри адо бўлади

17:12 / 09.06.2022 | Abdulloh | 1025

Ассалому алайкум! Мен стоматолог бўлиб ишлайман. Бир беморга олиб қўйилувчи бюгел протезни тиш ясовчи теҳнигим билан биргаликда қўйгандик. Ҳаммаси бўлиб бемордан 2 миллион сўм олгандим. 1 миллиони менга, 1 миллионини теҳнигимга бердим. Бемор протезни бир неча ой тақиб юрди ва биз қўйган протезга яҳши ўргана олмаганини айтди. Шундан кейин бемор менга берган пулини қайтариб беришимни сўради. Мен бемор пулни сўраган куни 1 миллионини қайтариб бердим ва қоган ярмини 1-2 кунларда беришимни айтдим. Бўлган воқеани теҳнигимга айтдим. У ҳамма пулини бера олмаслигини, фақатгина 500 мингини беролишини айтди. Сабаби 500 минг сўмни протезни металини қуйдириш учун лабораторияга берганини айтди. Ҳурматли устозлар, шу 2 миллион пулни қандай қилиб қайтарсак шунда биз теҳнигим билан иккаламизни ҳаққимиз бир биримизга ўтиб кетмаган бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нима асосга таяниб мижозга пулни қайтариб беришга қарор қилдингиз? Пулни қайтариш мажбурийми? Тиш ясовчи технигингиз билан келишувингиз қандай, истиснўми ёки шерикчиликми? Саволингизга жавоб бериш учун ушбу тафсилотларни билиш лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat