Ассалому алайкум! Мен олдин Хитойдан товар олиб келардим. Кейин бир танишим “ўзим олиб келиб бераман” деди ва олиб келди. Аслида бу танишим қарзга олиб келган экан(катта сумма). Мен ҳамма пулни бериб бўлдим, лекин танишим молни қарзга олиб келиб, хитойликга товарни пулини бермаяпди экан. Уларни бир-бири билан мен таништирганман, лекин қарзга олди-берди қилишганини кейин билдим. Энди хитойлик одам мени қўймаяпди. Бу қарз мени зиммамга тушмайдими? Нима қилишга ҳайронман.
Ва алайкум ассалом! Шу ишни ҳал қиладиганларни ўртага солинг. Валлоҳу аълам!