Ассалому алайкум! Дўстлар билан тоққа дам олгани 1 ойдан кейин бормоқчимиз. Олдиндан пул йиғамиз ва кимдур бора олмай қолса ҳам пулини қайтармаймиз. Ҳамма шунга рози бўлди. Шу ишимиз тўғрими? Бу пул агар ҳамма 100 фоиз рози бўлса ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Бора олмай қолган кишининг пулини қайтиб беринглар. Валлоҳу аълам!