Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Автосалондан машина олиш тугрисида!

00:00 / 23.09.2008 | eski savollar | 3492
Ассалому алайкум, Ҳазрат!Қуйидаги ҳолат юзасидан маслаҳатингизга муҳтожман. Ўйлайманки, юртдошларимизнинг кўплари бундай ҳолатга дуч келиши мумкин. Маълумки, бугунги кунларда автосалонлардан юртимизда ишлаб чиқарилган нексия ёки матиз машиналарини сотиб олишга талабгорлар жуда кўп. Шу сабабли, автосалонга машина олиш учун навбатга ёзилиш керак. Навбатингиз келгунча камида бир неча ой, балки бир неча йил ҳам кутишга тўғри келиши мумкин. Шундай ҳолатда, кимдир Сизга маълум бир ҳақ эвазига автосалондан қисқароқ муддатда (айтайлик 1-2 ой ичида) машина сотиб олишинигизга ёрдам бериши мумкин бўлса, шу кимсанинг хизматидан фойдаланиш шариатимиз ҳукмига кўра тўғри бўладими? Ожиз билимим "бу каби хизматдан фойдаланиш шариатга тўғри келмайди" демоқда. Бундай хизматни "ўртакашлик ёки даллоллик ҳақи" деб баҳолаш керакми, ёки "пора" дебми? Илтимос, шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.Қимматли вақтингизни аямасдан ушбу саволга жавоб берганингиз учун аввалдан миннатдорчилик билдириб қоламан. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен ҳам сизга қўшиламан.

Топ рейтинг www.uz Openstat