Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишчиларга кунлик хақ тўлаш

20:04 / 28.05.2022 | Абдулмажид | 796

Ассалому алайкум! Мен устаман. Мен обектларни улчамига қараб хақ оламан. Масалан битта хонанинг неча м² эканлигига қараб хақ оламан. Саволим шундан иборатки, мен уста болаларни кунлик хақ эвазига ишлатишим жоизми. Мен билан бир хил иш қилишади, лекин ишни мен гаплашганим учун ва уларни иш билан таминлаганим учун уларга кунлик ёки ойлик хак тўлашим жоизми? Уларнинг устидан олган пулим мен учун халолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бирор ишни бажариб бериш борасида шартнома тузиб, ўша ишнинг бажарилиши жавобгарлигини тўлиқ зиммангизга олиб, сўнгра ўзингиз бошқа ишчиларни кунлик ёки ойлик ёки ишбай қилиб ёллаб ўша ишни уларга битиртиришингиз жоиз. Шарти шуки, иш эгаси ўша ишни айнан ўзингиз бажаришингиз лозимлигини шарт қилмаган бўлсин. Ишчилар ҳам айнан сиз билан битм тузишсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat