Ассалому алайкум! Биз қайнонам билан заказга хар хил егуликлар пиширамиза. Қайнонам болалар боғчасига хам блинчик, перашка шунга ўҳшаш эгуликлар обчиқиб сотадилар. Ошхонада ишлайдиганлар хам сотиб олишади, лекин пулини ўрнига творог, сарёғ, сметана беришади. Пулини олин десам мани хаққим дилла. Биз учун улар халолми, ишлатсак, тановвул қилсак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша творог, сарёғ ва сметаналар боғчанинг ёки болаларнинг ёки умуман бошқа кишиларнинг ҳаққи бўлса уларнинг изнисиз бундай тасарруф қилишлари жоиз эмас. Уларни олиш қайнонангизга ҳам сизларга ҳам ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!